10:40 / 20.02.2017
6 639

Жаҳон Ўзбекистон ҳақида энди янада кўпроқ билади

Жаҳон Ўзбекистон ҳақида энди янада кўпроқ билади

Сингапурда Ўзбекистон ва «Ўзбекистон ҳаво йўлари» Миллий авиакомпанияси ҳақидаги махсус веб-саҳифа (www.flyuzbek.com) ишга туширилди, деб ёзади Vodiymedia.uz сайти.

Интернет-манбада Ўзбекистон, унинг маданияти, тарихи, анъаналари, меъморчилиги, табиати, миллий таомлари ҳамда шаҳарлари ва минтақалари тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилган, деб ёзади Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
Ҳар бир бўлим Ўзбекистоннинг туристик жозибадорлигини акс эттирувчи ёрқин фотосуратлар билан бойитилган.

Портал орқали «Ўзбекистон ҳаво йўлари» МАК самолётларининг учиш харитаси, авиачипталарни сотиб олишда таклиф қилинадиган қулайликлар тўғрисидаги маълумотларга эга бўлиш, шунингдек МАКнинг Сингапурдаги бош агенти «Aeroworld Aviation»га Сингапур, Малайзия ва Индонезия ҳудудларида зарур ёрдам олиш учун мурожаат қилиш мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жаҳон Ўзбекистон ҳақида энди янада кўпроқ билади