10:52 / 20.02.2017
6 428

Саудия Арабистони: Қандай қилиб бизни йўқ қилишни истайдиганлар билан ишлашимиз мумкин?

Саудия Арабистони: Қандай қилиб бизни йўқ қилишни истайдиганлар билан ишлашимиз мумкин?

Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубейр маълум қилдики, Эрон ўз ҳаракатлари ва принципларини ўзгартириши керак.

«Қандай қилиб бизни йўқ қилишни истайдиганлар билан ишлашимиз мумкин? Эрон ўз ҳаракатлари ва принципларини ўзгартирмас экан, бундай давлат билан ишлашимиз жуда қийин бўлади», — дея вазирнинг сўзларини келтирган Kun.uz.

Мюнхен конференциясидаги чиқиши вақтида у Эрон — Яқин Шарқ ҳудудида ИШИДнинг ҳам, «Ал-Қоида»нинг ҳам ҳужумига учрамай келаётган давлат эканига эътибор қаратган.

Вазир расмий Теҳронни Сурия президенти Башар Асадни ва Ямандаги ҳусийчиларни қўллаб-қувватлашда айблаган. Унинг сўзларига кўра, халқаро ҳамжамият Эроннинг ҳаракатларини тўхтатиш чораларини кўрмоғи лозим.

Бундан олдинроқ Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зариф Мюнхендаги хавфсизлик конференциясида сўзлаган нутқида Эроннинг ядровий дастури тинчликпарварликка асосланганини таъкидлагани ҳақида хабар берилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Саудия Арабистони: Қандай қилиб бизни йўқ қилишни истайдиганлар билан ишлашимиз мумкин?