Россия президенти Владимир Путин ҳарбий-коинот кучларининг Суриядаги операциясига алоқадор бўлган ёки Сурия бўйича музокараларда иштирок этган бир қатор армия генералларига янги унвонлар берди, деб ёзади Кун нашри.
Путин фармонига кўра, Россия қуролли кучлари бош штаби бош тезкор бошқармаси бошлиғи Сергей Рудской генерал-полковник унвонини олди. Худди шу унвон Россия мудофаасини бошқариш миллий маркази бошлиғи Михаил Мизинцевга берилди.
Бундан ташқари, узоқ авиация қўмондони Сергей Кобилаш ва Россия қуролли кучлари бош штаби бош тезкор бошқармаси бошлиғи ўринбосари Станислав Гаджимагомедов янги унвонлар олдилар. Остонада Сурия мухолифати билан музокараларда Россия мудофаа вазирлиги делегациясига бошчилик қилган Гаджимагомедов генерал-лейтенант унвонини олди. Янги унвонлар олган генераллар рўйхатида умумий ҳисобда 17 та фамилия бор.
Суриядаги операциянинг натижаларидан бири 3119 террорчи, жумладан 29 нафар дала қўмондонининг йўқ қилиниши бўлди. Россия ҳарбий-коинот кучлари Суриядаги операция бошидан 1760 та жанговар парвоз амалга оширган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди