18:14 / 24.02.2017
7 726

Япониядаги ҳайвонот боғида гени бегона бўлгани учун 57 та макака ўлдирилди

Япониядаги ҳайвонот боғида гени бегона бўлгани учун 57 та макака ўлдирилди

Япониянинг Тиба префектурасидаги Фуццу ҳайвонот боғида 57 та қор макакаси уларда бегона ген топилгани учун инъекция орқали ухлатиш йўли билан ўлдирилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net»га таяниб «Дарё» хабар бермоқда.

Ҳайвонот боғи вакилларининг сўзларига кўра, маймунларнинг ДНК таҳлилини ўрганиш вақтида қор макакалари Японияда тақиқланган резус макакалар билан жуфтлангани маълум бўлди.

Маҳаллий мансабдорлар ва Япония атроф-муҳит вазирлиги тизимига кирувчи бегона турга мансуб ҳайвонлар бошқармаси ходимининг таъкидлашича, ушбу маймунларнинг ўлдирилиши қор макакаларининг табиий муҳитда яшашини сақлаб қолишга хизмат қилади. Бутунжаҳон ёввойи табиат фонди (WWF)нинг Япониядаги бўлими вакили Дзукнити Мима ҳам ҳудди шундай фикрда экани таъкидланмоқда.

Қайд этиш керакки, қўшни буддавийлик ибодатхонасида ўлдирилган маймунлар руҳи хотирланди.

Кўпроқ қор макакаси номи билан машҳур япон макакаси мамлакат оролларида яшайди ва кўп сонли сайёҳларни ўзига жалб этади. Мамлакатда бегона турга мансуб ҳайвонларни олиб кириш, жуфтлатиш ва боқиш қонун билан таъқиб қилинади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Япониядаги ҳайвонот боғида гени бегона бўлгани учун 57 та макака ўлдирилди