09:15 / 26.02.2017
7 450

Америкалик жодугарлар Трампни «жоду» қилишмоқчи

Америкалик жодугарлар Трампни «жоду» қилишмоқчи

Америкалик жодугарлар, афсун ўқувчилар ва "бошқа сеҳр-жоду қўлловчилар" АҚШ президенти Трампга қарши бирлашишга қарор қилишди, деб ёзади Кун нашри.

Улар Трамп ва унга ёрдам берувчиларнинг "қўл-оёғини боғлаб қўйишга" қаратилган маросимларни ҳар ой қайтаётган ой вақти яримтунда, Трамп ўз ишчи хонасини тарк этган вақтда ўтказишни тавсия қилишмоқда. Бундай биринчи "иссиқ-совуқ қилиш" маросими 25 февралга ўтар кечаси (Тошкент вақти билан 26 февраль соат 10:00) ўтказилмоқчи.

Таъкидланишича, бундай маросимлар Трамп президент лавозимидан четлатилмагунча давом эттирилаверади. Жодугарлар ҳаттоки Facebook’да Трампга қарши маросимларга бағишланган саҳифа очишди. Бу саҳифадаги хабарларда Трампга қарши ўтказиш таклиф қилинадиган турли маросимлар таърифлаб берилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Америкалик жодугарлар Трампни «жоду» қилишмоқчи