10:53 / 01.03.2017
6 264

Трамп АҚШнинг жанубий чегарасидаги девор қурилиши тез орада бошланишини эълон қилди

Трамп АҚШнинг жанубий чегарасидаги девор қурилиши тез орада бошланишини эълон қилди

Мексика билан чегарадаги девор қурилиши тез орада бошланади, у жиноятчилик ва наркотикларга қарши курашда самарали қуролга айланади. Бу ҳақда АҚШ раҳбари Дональд Трамп маълум қилди, деб ёзади «Дарё» нашри.

«Биз чегараларимизда қонун яхлитлиги ва устунлигини қайта тиклашимиз керак. Шу сабабли биз яқин орада жанубий чегарамиз бўйлаб буюк девор қурилишини бошлаймиз», — деди у АҚШ Конгрессининг иккала палатаси қаршисида нутқ сўзлар экан.

Трамп, шунингдек, «ҳақиқий миграция ислоҳоти амалга ошиши мумкинлигига ишониши»ни айтди.

«Агар биз америкаликларнинг ишга жойлашиши ва иш ҳақлари билан боғлиқ вазиятни яхшилашга, миллий хавфсизликни мустаҳкамлашга ва қонунларимизга ҳурматни қайта тиклашга эътиборни қарацак, ижобий натижаларга эришамиз», — деди Америка президенти.

АҚШ божхона-чегара хизмати март бошида девор дизайни лойиҳаларини қабул қилишни бошлайди. 20 мартгача танлов финалчилари аниқланади, 24 мартгача эса улар ўз лойиҳалари харажатлари сметасини тақдим этиши керак бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп АҚШнинг жанубий чегарасидаги девор қурилиши тез орада бошланишини эълон қилди