12:05 / 02.03.2017
6 266

Кемероволик бизнесмен уйининг гаражида отиб ўлдирилди

Кемероволик бизнесмен уйининг гаражида отиб ўлдирилди

Россиянинг Кемерово шаҳрида яшовчи 39 ёшли тадбиркор уйининг гаражида отиб ўлдирилди, деб хабар берди “Даракчи” нашри.

Тергов бошқармасидан олинган маълумотга кўра, воқеа кеча кечқурун Кемерово шаҳрининг Завод туманида рўй берган. Бизнесмен машинасини гаражга қўяётганда тревога тугмачасини босган. Зудлик билан етиб келган Росгвардия наряди ходимлари гараждан боши ва бўйнидан ўқ еган бизнесменнинг жасадини топишган.

Дастлабки маълумотга кўра, у Макаров тўппончасидан отиб ўлдирилган. Ўлдирилган тадбиркор вилоят марказида электр товарларини сотиш билан шуғулланган. Мазкур факт бўйича жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Кемероволик бизнесмен уйининг гаражида отиб ўлдирилди