13:21 / 02.03.2017
8 180

Саудия Арабистони қироли 459 тонна юк, 1500 нафар мулозим билан сафарга чиқди

Саудия Арабистони қироли 459 тонна юк, 1500 нафар мулозим билан сафарга чиқди

Саудия Арабистони қироли бўлган Салмон ибн Абдул-Азиз ал-Сауд 1 мартдан 9 мартга қадар Индонезия сафарида бўлади, деб хабар берди “Даракчи” нашри.

Қирол 1500 нафар мулозимни, шу жумладан 25 нафар шаҳзодасини, Mercedes-Benz S600 русумли 2 та лимузинни, 2 та электрон лифт ва бошқа буюмлардан иборат 459 тонна юкни ҳам ўзи билан олиб кетади. Юкларнинг 63 тоннаси Жакартага олиб келинса, қолган 396 тоннаси Балига юборилади.

Индонезияда қиролга хизмат қилиш учун 500 нафар мулозим ажратилади. Юкларни ўз вақтида етказиш учун Саудия Арабистони Аджи Гунаван раҳбарлик қиладиган Jasa Angkasa Semesta компанияси билан шартнома тузди. Аджи Гунаван махсус юкларни қабул қилиб олиш учун 570 дан ортиқ ходим ажратди.

Саудия қироли келаси ҳафтада Осий мамлакатлари — Малайзия, Хитой, Япония ва бошқа мамлакатларга ҳам сафар уюштиришни режалаштирган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Саудия Арабистони қироли 459 тонна юк, 1500 нафар мулозим билан сафарга чиқди