13:28 / 02.03.2017
13 988

Видео: Хитойда келин куёвни занжирга боғлаб кўчада судрашди

Видео: Хитойда келин куёвни занжирга боғлаб кўчада судрашди

Хитойда никоҳ кечасига боришни истамаган куёвни келин занжирга боғлаган ҳолда кўча бўйлаб судраб, тўйхонага олиб бормоқчи бўлди, деб ёзади Kun.uz.

Интернетда тарқалган видеода тўй либоси кийган, жаҳл отига минган аёл қаттиқ бақирган ҳолда қўли занжирланган ёш эркакни кўчада судраётганини кўриш мумкин. Йигит унга итоат этмасдан, асфальтга ётиб олади. Бу вазиятда можарони кузатиш учун ўнлаб кишилар тўпланган.

Бу видео турлича муносабатларни келтириб чиқармоқда. Кўпчилик бу аёл ва эркак «келин» ва «куёв» ролини ўйнаётган актёрлар эканини тахмин қилишган. Шунингдек, уларни садомазохистлар деб атаганлар ҳам бор.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Видео: Хитойда келин куёвни занжирга боғлаб кўчада судрашди