14:26 / 02.03.2017
6 673

Ҳиндистонда энди Coca-cola ва Pepsi ичимликлари сотилмайди

Ҳиндистонда энди Coca-cola ва Pepsi ичимликлари сотилмайди

1 март кунидан бошлаб Ҳиндистоннинг жанубида жойлашган, 72 миллиондан ортиқ аҳолига эга Тамил-Наду штатидаги савдо расталардан Coca-cola​ ва Pepsi ичимликлари олиб ташланди. Бу ҳақда “The Indian Express”га таяниб “Qalampir”​ хабар берган.

Гап шундаки, Жалликаттудаги Марина соҳилида йиғилган намойиш иштирокчилари трансмиллий компаниялар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга чеклов қўйишни талаб қилиб чиққан. Савдогарлар уюшмаси талабни кўриб чиқиб, қўллаб қувватлашини билдирди. Ҳиндистонда сув танқислиги, аҳоли экологик тоза озуқага бўлган эҳтиёжи жуда баланд.

Хорижий ичимликларни ишлаб чиқарувчи компаниялар қўйилган талабларни бузмоқда, деб ҳисоблайди уюшма. Штатдаги 80 фоизга яқин савдо шаҳобчалари бундай турдаги яхна ичимликлардан воз кечишини билдирди. Йирик савдо марказлари ҳали расмий баёнот бермаган. ​

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳиндистонда энди Coca-cola ва Pepsi ичимликлари сотилмайди