16:20 / 02.03.2017
7 260

Янги баҳсга сабаб бўлаётган сурат: қулупнай қайси рангда?

Янги баҳсга сабаб бўлаётган сурат: қулупнай қайси рангда?

Япониянинг Ритсумейкан Университети профессори Акиёси Китаока томонидан оптик иллюзия ёрдамида тайёрлаган қулупнай сурати ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларида катта қизиқиш уйғотмоқда, деб ёзади "Qalampir" сайти.

Сабаби шундаки, сурат бир қараганда оддий қулупнай тасвирланган, лекин устига бироз фото эффект қўшилгандек туйилади. Аммо, қулупнай кўрингани каби қизил рангда эмас. Бу ҳақиқат, қулупнай аслида кулранг нуқталар ёрдамида чизилган.

Агар махсус дастур ёрдамида расмдаги нуқталарни ажратиб кўрсангиз, бу суратда ҳақиқатан қизил бўёқ йўқ эканлигига ишонч ҳосил қиласиз.

Бундан аввал ҳам ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари бир кўйлакнинг рангини муҳокама этишган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Янги баҳсга сабаб бўлаётган сурат: қулупнай қайси рангда?