12:50 / 03.03.2017
7 612

Қирғизистон Россия ёрдамида ўз армиясини кучайтирмоқчи

Қирғизистон Россия ёрдамида ўз армиясини кучайтирмоқчи

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев ва республика қуролли кучлари бош штаби бошлиғи Раимберди Дуйшенбаев келгусида мамлакат армияси салоҳиятини ҳамкор давлатлар кўмагида ошириш масаласини муҳокама қилди. Бу ҳақда Қирғизистон президенти матбуот хизматига таяниб Кун.уз хабар берди.

"Президент Алмазбек Атамбаев ва Қуролли кучлар бош штаби раҳбари Раимберди Дуйшенбаев Қирғизистон рмияси салоҳиятини ошириш учун хорижий ҳамкорлар билан ҳарбий-техник ҳамкорликни ривожлантириш режаларини муҳокама қилди", дейилган матбуот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамиз, ҳафта бошида Бишкекка Россия президенти Владимир Путин ташриф буюрганди. Ташриф давомида икки давлат раҳбари ҳарбий-техник ҳамкорлик масаласини ҳам муҳокама қилганди. Музокаралар якунида Атамбаев журналистларга "президентлар армиянинг мустаҳкамланиши ва Россиядан зарур техникалар етказилиши" масаласи муҳокама этилганини билдирди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қирғизистон Россия ёрдамида ўз армиясини кучайтирмоқчи