11:39 / 06.03.2017
6 074

Чеченистонда ер силкиниши содир бўлди. Қодиров фуқароларни хотиржамликка чақирмоқда

Чеченистонда ер силкиниши содир бўлди. Қодиров фуқароларни хотиржамликка чақирмоқда

Чеченистон пойтахти Грозний шаҳрида ер силкиниши юз берди. Бу ҳақда «Интерфакс»га таяниб Кун.уз хабар бермоқда.

«Грозний шаҳрида 4,3 магнитудали зилзила рўй берди», - дейилади хабарда.

Маҳкама маълумотларига кўра, ер силкиниши ўчоғи ер тубидан 15 километр чуқурликда жойлашган.

Шунингдек хабар қилинишича, Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров эҳтимолий вайронагарчиликларни аниқлаш мақсадида текширув ўтказилаётганини маълум қилди. Бироқ, дастлабки хабарларга қараганда, ер силкиниши ҳеч қандай жиддий оқибатларга олиб келмаган. Қодиров Грозний аҳолисини ўз уйларига қайтишга ва хотиржамликка чақирди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Чеченистонда ер силкиниши содир бўлди. Қодиров фуқароларни хотиржамликка чақирмоқда