16:57 / 23.05.2015
11 153

Таиландда фил сайёҳнинг камерасини тортиб олди ва селфига тушди

Таиландда фил сайёҳнинг камерасини тортиб олди ва селфига тушди

Таиландда фил канадалик сайёҳнинг камераси ёрдамида селфига тушди. Бу ҳақда Korrespodent.net'га асосланиб Daryo.uz хабар бермоқда.

22 ёшли Кристиан Лебланк қўлида GoPro экшн-камерасини тутгани ҳолда филни бананлар билан боқаётган вақтда, фил техникани сайёҳ қўлидан тортиб олган, шунга қарамай камера эса суратга олишда давом этаверган.

«Қўлимда бананлар тугаб қолганидан кейин фил камерамни тортиб олди. Бахтимга, филлар жуда хотиржам ва меҳрибон жониворлар ҳисобланади. Мен нафақат камерамни қайтариб олдим, балки энг яхши фотосуратларга ҳам эга бўлдим», – деди йигит.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Таиландда фил сайёҳнинг камерасини тортиб олди ва селфига тушди