10:28 / 08.03.2017
7 160

Италиялик эркак 8 март байрамига севган аёлига буйрагини совға қилди

Италиялик эркак 8 март байрамига севган аёлига буйрагини совға қилди

Италияда ҳам кенг нишонланадиган 8 март байрами арафасида 52 ёшли эркак 44 ёшли севгилисига анъанавий гулдаста эмас, балки ўзининг буйрагини ҳадя қилди. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.

Туриндаги Molinette касалхонаси вакилларининг айтишича, оғир ирсий касаллик — буйраклар поликистозидан азият чекиб келган бемор аёлга зудлик билан кўчириб ўтқазиш операцияси талаб этилган. Икки ой аввал шифокорлар донорни қидиришни бошлади, бироқ кўп ўтмай аёлнинг севиклиси унга буйрагини беришга тайёр эканлиги маълум бўлди.

Шифокорлар керакли таҳлилларни ўтказди ва трансплантацияни маъқуллади. Операция муваффақиятли ўтди. Ҳозирда икки мижоз ҳам мутахассислар кузатувида бўлиб, уларнинг ҳолати қониқарли эканлиги билдирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Италиялик эркак 8 март байрамига севган аёлига буйрагини совға қилди