10:32 / 10.03.2017
5 409

Шварценеггер сенатор бўлмоқчи

Шварценеггер сенатор бўлмоқчи

Ҳолливудлик актёр, Калифорния штатининг собиқ губернатори Арнольд Шварценеггер келажакда АҚШ юқори палатасига ўз номзодини қўйиши мумкин, деб ёзмоқда Кун нашри.

Нашрнинг Калифорнияда Республикачилар партияси билан алоқадор бўлган манбалари маълумотига кўра, Шварценеггер 2018 йилда бу ишни амалга ошириши мумкин.

Шварценеггер ҳар доим республикачилар тарафдори бўлиб келганига қарамай, сенатор лавозимига мустақил номзод сифатида даъвогарлик қилиши мумкин.

Манбалардан бирининг таъкидлашича, Шварценеггер АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трамп сиёсий курсига қарама-қарши бўлган дастурни таклиф этиши эҳтимоли бор.

Актёрнинг расмий вакили Даниэла Кетчелл эса “Биз бу мақсадга эришиш учун барча вариантларни кўриб чиқамиз” дея маълум қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Шварценеггер сенатор бўлмоқчи