Россиялик миллиардер Алишер Усмонов биноларни реставрация қилиш бўйича лойиҳалари шарофати билан «Италия Республикаси олдидаги хизматлари учун» ордени билан тақдирланди. «ТАСС»га асосланиб «Дарё» ёзишича, мукофот Италия президенти Сержо Маттарелла томонидан топширилган.
Хабар беришларича, Алишер Усмонов Москвадаги 1924 йилдан бери Италия элчихонаси жойлашган Берг уйини, Капитолий музейларидаги Горацийлар ва Куриацийлар залларини, Квиринал майдонидаги Диоскур фаввораси ва Римдаги Траян форумини реставрация қилиш лойиҳаларида иштироки учун тақдирланган.
«Италия Республикаси олдидаги хизматлари учун» Италиянинг энг олий ордени ҳисобланади. Алишер Усмонов — нафақат Россия, балки хорижда ҳам кенг миқёсли хайрия ишларини олиб борувчи россиялик миллиардердир. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди