15:32 / 11.03.2017
5 819

Ироқ Мосулда кимёвий қуролдан фойдаланилгани аломатларини аниқланмади

Ироқ Мосулда кимёвий қуролдан фойдаланилгани аломатларини аниқланмади

Ироқнинг БМТдаги доимий вакили Али ал-Ҳаким ИШИД жангарилари томонидан Мосулда кимёвий қуролдан фойдаланилгани аломатлари аниқланмаганини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru»га таяниб Дарё хабар бермоқда.

«ИШИД Мосулда кимёвий қуролдан фойдалангани далил-исботлари мавжуд эмас», — дея таъкидлади Ироқ вакили.

Олдинроқ Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Мосулда кимёвий қурол қўллангани ҳақида пайдо бўлган хабарлардан хавотир билдирган эди.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ироқ Мосулда кимёвий қуролдан фойдаланилгани аломатларини аниқланмади