09:43 / 12.03.2017
6 308

Эрдўған: Нидерландия ҳукумати – "миллатчилик сарқити"

Эрдўған: Нидерландия ҳукумати – "миллатчилик сарқити"

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Нидерландия хукуматини “миллатчилик сарқити”, “фашистлар”, “қўрқоқлар”, “журъатсиз”лар деб атади. Бу ҳақда «Qalampir» хабар қилмоқда.

Бу борада мамлакат раҳбари Истанбулнинг Багджилар туманидаги нутқида тўхталиб ўтган.

Эрдўған Нидерландия ҳукумати томонидан Туркия Ташқи ишлар вазири Мевлют Чавушўғлунинг ушбу мамлакатга боришига таъқиқ қўйилгандан сўнг шу фикрга келганини
маълум қилди.

“Голландия, кўрамиз, бу ишдан кейин сенинг самолётларинг қандай қилиб Туркияга қўнар экан. Мен оддий аҳоли вакиллари эмас, дипломатлар ҳақида гапираяпман. Уларнинг парвози бошқа мавзу”, дейди Туркия раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йили Эрдўган Гитлер раҳбарлик қилган вақт Германия учун намунали президентлик тизими бўлганини ҳам айтган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрдўған: Нидерландия ҳукумати – "миллатчилик сарқити"