09:59 / 12.03.2017
5 673

Фукусимада 5,3 магнитудали зилзила юз берди

Фукусимада 5,3 магнитудали зилзила юз берди

Япониянинг шимоли-шарқидаги Фукусима префектурасида 12 март куни эрталаб 5,3 магнитудали зилзила юз берди, цунами хавфи йўқ, деб ёзади Кун нашри.

Япония бош метеорологик агентлиги маълумотларига кўра, зилзила маҳаллий вақт билан 04:57да қайд қилинган. Унинг ўчоғи океан остида 50 км чуқурликда бўлган.

4 баллик зилзилалар Япониянинг 17 та префектурасида, жумладан, Фукусима, Мияги, Ибараки, Саитама, Тиба ва Токио префектураларида сезилган. Зилзила оқибатида жабрланганлар ёки вайронагарчиликлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.

6 йил аввал, 2011 йил 11 март куни Япониянинг шимолида 9,0 магнитудали зилзила юз берганди. Зилзила ортидан соҳилга 14 метрлик цунами тўлқинлари урилиб, "Фукусима-1" АЭСининг 6 та энергоблокидан 4 тасини сув остида қолдирган ва реакторларнинг совитиш тизимини ишдан чиқарганди.

Фожиа вақтида АЭСнинг 1-, 3- ва 4-реакторларида водород портлаган. Портлаш оқибатида 1-энергоблокнинг томи вайрон бўлган. Радиоактив моддаларнинг атмосферага тушишига йўл қўймаслик учун 2011 йил кузида 1-энергоблок устида ҳимоя гумбази барпо этилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Фукусимада 5,3 магнитудали зилзила юз берди