14:57 / 12.03.2017
8 672

Олмаотада 40дан ортиқ машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисалари рўй берди

Олмаотада 40дан ортиқ машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисалари рўй берди

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридаги Ал-Форобий шоҳкўчасида йирик йўл транспорт ҳодисалари рўй берди. Хабар қилинишича 40дан ортиқ машина бир-бирига урилган. СТВ канали маълумотига кўра, авария оқибатида йўлда ҳаракат тўхтаб қолган ва бир неча километрга чўзилган тирбандлик юзага келган.

Биринчи авария Ал-Форобий шоҳкўчаси ва Мустафин кўчаси кесишмасида 6 автомобиль иштирокида рўй берган. Яна икки ЙТҲ 7 машина иштирокида Дулати кўчасида содир бўлган. Навой ва Рўзибоқиева кўчалари жойлашган ҳудудда яна 3та авария кузатилган ва бунинг натижасида 7 автомобил шикастланган, деб ёзмоқда Кун нашри.



Шунингдек, 10 автомобиль иштирокида ҳалқа йўлининг шарқий қисмида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.


Ушбу тўқнашувлар туфайли дастлабки маълумотларга кўра 2 киши жароҳатланган. Улар шифохонага оғир аҳволда олиб борилган.


Ҳодисалар сабаблари полиция томонидан ўрганилмоқда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Олмаотада 40дан ортиқ машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисалари рўй берди