08:15 / 13.03.2017
6 189

Краснодарда йўловчи автобуси портлаб кетди

Краснодарда йўловчи автобуси портлаб кетди

12 март куни Россиянинг Краснодарида йўловчи автобуси ёниб кетиб, сўнгра портлаган. Бу ҳақда «Интерфакс»га таяниб Кун.уз хабар бермоқда. Автобусдаги йўловчиларни эвакуация қилишга улгурилган.

"ПАЗ автобуси йўлда кетаётганда тахминан соат 19:15да салонда ёнғин бошланган. Ҳайдовчи машинани ўз вақтида тўхтатиб, йўловчиларга уни тарк этишда ёрдам кўрсатган. Бир оздан кейин автобуснинг газ баллони портлаган", дейилди хабарда.

Таъкидланишича, йўловчилар ҳайдовчининг моҳирлиги ва ўз вақтидаги ҳаракатлари эвазига қутқариб қолинганлар.

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин автобус электр симидаги қисқа туташув сабабли чиққан.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Краснодарда йўловчи автобуси портлаб кетди