23:30 / 13.03.2017
7 814

Тимошенко Украина қўғирчоқ ҳукумат орқали ташқаридан бошқарилишини айтди

Тимошенко Украина қўғирчоқ ҳукумат орқали ташқаридан бошқарилишини айтди

Украина олий радасидаги "Батькивщины" фракцияси етакчиси Юлия Тимошенко Украина ташқаридан бошқарилишини айтди. У бу ҳақда 13 март куни "112 Украина" телеканали намойиш қилган матбуот-анжуманда айтиб ўтди.

"Украинада ташқи бошқарув киритилган. Ташқи бошқарув Украинадаги қўғирчоқ ҳукумат: президент, бош вазир, миллий банк раҳбари ва парламентдаги бошқарилувчи кўпчилик орқали амалга оширилади", деб айтди Тимошенко. Бироқ сиёсатчи Киев сиёсатига ким бундай таъсир қилиши ҳақида тушунтириш бермаган.

Тимошенко Украинадаги жорий вазият "мамлакатнинг тўлиқ иқтисодий мустамлакалаштирилишига" олиб келишини таъкидлаб ўтди.

Тимошенко февралда Украина бош вазири Владимир Гройсманни "ҳар бир украиналикка иснод бўлган мегакоррупцияда" айблаганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тимошенко Украина қўғирчоқ ҳукумат орқали ташқаридан бошқарилишини айтди