11:47 / 15.03.2017
6 117

Остонада Сурия бўйича музокараларнинг иккинчи куни бўлиб ўтмоқда

Остонада Сурия бўйича музокараларнинг иккинчи куни бўлиб ўтмоқда

Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Сурия бўйича музокараларнинг иккинчи кунига старт берилди, деб ёзмоқда Кун нашри.

Rixos меҳмонхонасига Россия ва Эрон делегациялари ташриф буюришиб, маслаҳатлашувларни бошлашган.

Тушликкача икки томонлама турли учрашувлар ўтказилади, тушдан кейин кафолат давлатларнинг уч томонлама учрашувлари бошланади.

Суриядаги вазиятни тартибга солиш бўйича бу учрашувда Сурия қуролли мухолифати вакиллари иштирок этмаяпти.

Бундан олдинроқ Сурия мухолифати кечикиб бўлсада Остонага келса, 14-15 март кунларига белгиланган музокараларнинг учинчи раунди узайтирилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Остонада Сурия бўйича музокараларнинг иккинчи куни бўлиб ўтмоқда