10:15 / 17.03.2017
5 201

Мексикада ёнилғи терминалидаги портлаш тўрт кишининг ҳаётига зомин бўлди

Мексикада ёнилғи терминалидаги портлаш тўрт кишининг ҳаётига зомин бўлди

Мексиканинг Гуанахуато штати Саламанка шаҳрида Pemex нефть компаниясининг ёнилғи сақлаш ва тарқатиш терминалида рўй берган портлаш оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди, деб ёзади Кун нашри.

Портлаш чоршанба куни рўй берди. Ўшанда Pemex саккиз ишчи жароҳат олгани ҳақида хабар берганди.

"Афсуски, кеча (чоршанба) ҳалок бўлган ходимдан ташқари, Pemex’нинг яна бир ишчиси ва хусусий компаниянинг икки ходими бугун (пайшанба куни) вафот этди", - дейилади Pemex’нинг Twitter’даги хабарида.

Жароҳат олган яна тўрт киши касалхонада қолмоқда.

Корхонада мутахассислар иш олиб бормоқда, портлаш сабаблари аниқлаштирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Мексикада ёнилғи терминалидаги портлаш тўрт кишининг ҳаётига зомин бўлди