07:09 / 19.03.2017
6 909

40 дан кўпроқ сомалилик қочқин шафқатсизларча отиб ташланди

40 дан кўпроқ сомалилик қочқин шафқатсизларча отиб ташланди

Яман соҳиллари яқинидаги Баб-ал-Мандаб бўғозида 42 нафар сомалилик қочқин кемага ҳужум қурбонига айландилар, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.

80 киши ҳужумдан омон чиқишга муваффақ бўлган. Ҳужум вертолётдан амалга оширилган. Қочқинлар ёнида БМТнинг қочқинлар ишлари бўйича олий комиссари бошқармасининг ҳужжатлари бўлган.

"Ҳужум денгизда одамлар Судандаги Рас Ал-Аръа лагерига кетаётганларида юз берган. Уларда расмий ҳужжатлар бўлган, бироқ шунга қарамай уларга шафқатсизларча зарба берилган. Инсон ҳаётига заррача ҳурмат йўқ!", деб айтган соҳилбўйи қўриқлаш хизмати ходими.

Фожиа хусийлар назорати остида бўлган Худайдо шаҳри яқинида юз берган. БМТнинг қочқинлар ишлари бўйича олий комиссари расмий вакили Уильям Спиндлер ҳужум охирги кунлар бу ҳудудда авж олган жанглар билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини айтган.

Ҳужум учун жавобгарликни ҳеч қайси гуруҳ ўз зиммасига олмаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 40 дан кўпроқ сомалилик қочқин шафқатсизларча отиб ташланди