Трамп икки сўз билан Путинга таъриф берди

  • Дунё
  • 19-03-2017, 11:10
  • 1 743
  • Трамп икки сўз билан Путинга таъриф берди

    АҚШ президенти Дональд Трамп Fox News телеканали бошловчиси илтимосига кўра, Россия президенти Владимир Путинни икки сўз билан таърифлаб берди, деб ёзади Кун.уз сайти.

    "Мен уни билмайман, бироқ унга унча-бунчанинг тиши ўтмайди. Мен у Россия учун қандай эканлигини билмайман, бироқ вақти келиб буни билиб оламиз", деб айтган Трамп. АҚШ президенти Путинга нисбатан сўзма-сўз tough cookie (қаттиқ печенье) иборасини ишлатган.

    Бошловчи Трампдан қолган одамларга ҳам таъриф беришни илтимос қилган. Жумладан, Трамп ўзининг маслаҳатчиси Киллиан Конвейни "жуда ёқимтой аёл", Хиллари Клинтонни "ҳафсаласи пир бўлган" деб таърифлаган. Трамп мусиқий клипида унга ўхшаб кийиниб олган масхарабозга ўқ узган реп ижрочи Снуп Догга таъриф бераркан, артистнинг "фаолияти якун топаётгани" сабабли ундалган бундай хатти-ҳаракатини ҳеч кимга, кимлигидан қатъий назар, қўллаб бўлмаслигини айтган.

    Яндекс.Метрика