08:39 / 20.03.2017
7 045

Исроил Суриянинг ҳаво кучларига қарши мудофаа тизимини йўқ қилишини айтиб таҳдид қилди

Исроил Суриянинг ҳаво кучларига қарши мудофаа тизимини йўқ қилишини айтиб таҳдид қилди

19 март куни Исроил мудофаа вазири Авигдор Либерман агар Сурия ўзининг ҳавога қарши мудофаа (ҲҚМ) тизимини яна бир бор яҳудий мамлакатининг ҳарбий ҳаво кучларига (ҲҲК) қарши ишлаца, ушбу тизимни йўққа чиқаришини айтиб таҳдид қилди. Бу ҳақда «ТАСС»га таяниб «Дарё» хабар бермоқда.

«Агар келаси сафар Суриянинг ҲҚМ тизими Исроил самолётларига ҳужум қилса, у тизим йўқ қилинади. Ушбу масалада ҳеч қандай муросага эришиб бўлмайди», — деди мудофаа вазири мамлакат марказидаги базалардан бирида зирҳли танк қўшинларининг янги қисмига нутқи давомида.

17 март куни Исроилнинг ҲҲК самолётлари Суриядаги бир неча ҳудудга ҳужум қилиб, зенит ракеталари томонидан ўққа тутилди. Бу ҳақда кейинроқ Исроил мудофаа армияси ўз баёнотида маълум қилди.

«ҲҲК самолётлари Суриядаги бир неча жойга ҳужум қилди. Самолётларга нисбатан бир неча зенит ракетаси учирилди. Исроилнинг ҲҚМ тизими улардан бирини ушлаб қолди», — дейилади баёнотда.

Либерманнинг фикрича, қуролларнинг Суриядан Ливанга юборилиши Исроил учун асосий муаммо бўлиб қоляпти. Шу билан бир вақтда, мудофаа вазири Суриядаги фуқаролик урушига аралашишдан манфаатдор эмаслигини маълум қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Исроил Суриянинг ҳаво кучларига қарши мудофаа тизимини йўқ қилишини айтиб таҳдид қилди