18:59 / 20.03.2017
6 088

Ассанж МРБ хакерлик сирларини ошкор қиладими?

Ассанж МРБ хакерлик сирларини ошкор қиладими?

WikiLeaks сайти асосчиси Жулиан Ассанж Google, Microsoft, Apple ва бошқа IT-компанияларига МРБ хакерлик сирларидан хабардор қилишни ваъда берди, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.

Нашр манбалари маълумотига кўра, Ассанж махсус мактублар йўллаб, уларда махфий маълумотни қай ҳолатда тақдим этиши борасида ўз шартларини билдирган. Хусусан, компаниялар аниқланган камчиликларни уч ой давомида бартараф қилмаслик ҳақида кафолатлар бериши лозим.

Аввалроқ Кремний водийсида Ассанж билан ҳамкорлик қилиш борасида иккиланиш борлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Бир қатор IT-компаниялар вакиллари эълон қилинган махфий ҳужжатлар билан АҚШ ҳукумати рухсатисиз танишиб чиқиш ҳам ноқонуний экани ҳақида маълум қилишганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ассанж МРБ хакерлик сирларини ошкор қиладими?