Литва полицияси АҚШ томонидан 100 миллион доллардан кўпроқ маблағни электрон почта ёрдамида ўғирлаганликда айбланаётган фуқарони ҳибсга олди. Бу ҳақда «РБК»га асосланиб «Дарё» маълум қилди.
Тергов маълумотларига кўра, товламачи, 48 ёшли Эвалдас Римасаускас Литвада фирмани рўйхатдан ўтказган. Фирманинг номи Осиёдаги компьютер қурилмалари ишлаб чиқарадиган фирмалардан бирининг номидан кўчирилган. Бу компаниянинг номидан 2013—2015 йиллар оралиғида Римаускас АҚШнинг иккита интернет компаниясига бир нечта электрон фишинг хабар (сохта хабар) жўнатган.
АҚШнинг икки компанияси ҳақиқий компания билан бир неча марта йирик шартномалар имзолаган. Римаускас Америка компанияларининг ходимларини чалғитиб, ўзига тегишли Латвия ва Кипрдаги ҳисоб рақамларига пул ўтказишга эришган. Шундан сўнг у пулни дунёнинг бошқа мамлакатларида очилган ҳисоб рақамларига жўнатган. Бундан ташқари, жабрланган компаниянинг ҳужжатларини қалбакилаштириб, банкларни пул ўтказмаларининг ҳақиқийлигига ишонтирган. Шу тариқа, у 100 миллион доллардан ортиқ маблағни қўлга киритган.
Хабарларга кўра, агар суд Римаускасни айбдор деб топса, у 20 йилдан ортиқ қамоқ жазосига ҳукм қилинади. АҚШ ҳукумати Литва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига товламачини қўлга олганлиги учун миннатдорчилик билдирди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди