09:39 / 24.03.2017
8 319

Matiz автомобилида ўзини видеотрансляция қилаётган қиз ЙТҲга учраб, вафот этди

Matiz автомобилида ўзини видеотрансляция қилаётган қиз ЙТҲга учраб, вафот этди
23 март куни Қозон шаҳри яқинидаги трассада автомобиль бошқаруви вақтида ўзини ижтимоий тармоқ орқали видеотрансляция қилаётган 22 ёшлик қиз ЙТҲга учраб, воқеа жойида ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Tatar-inform” нашрига таяниб “Qalampir.uz” сайти хабар бермоқда.

Фуқаронинг қўл телефони автомобилдаги уяли алоқа воситаси жойлаштириладиган махсус қурилмага маҳкамланган эди. У Daewoo Matiz автомобилида кетаётиб, ижтимоий тармоққа кирган. Ҳаётининг сўнгги сониялари муҳрланган ушбу видеода 22 ёшли қизнинг тармоқ фойдаланувчилари билан саломлашгани, улардан ҳол-аҳвол сўрагани, қандайдир қўшиқни куйлаб кетаётганини кўриш мумкин. Кутилмаганда тўқнашув овози, кимдир қичқиргани эшитилган, кейин эса алоқа узилган.

Тахминларга кўра, у катта тезликда кетаётиб, бошқарувни йўқотган ва қарама-қарши йўлакка чиқиб, автобус билан тўқнашган. 22 ёшли қизнинг тез тиббий хизмат ёрдами келгунига қадар жони узилган.

Татаристон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотларга кўра, автобус йўловчилари орасида 5 киши турли даражадаги тан жароҳатларини олишган. Улар орасида 7 ёшли бола ҳам бўлган.

Тез тиббий ёрдам хизмати гуруҳи уларни Зеленодольская туман марказий шифохонасига олиб кетишган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Matiz автомобилида ўзини видеотрансляция қилаётган қиз ЙТҲга учраб, вафот этди