09:21 / 25.03.2017
6 293

Мосулни ИШИДдан озод қилишда тўрт мингга яқин одам ҳалок бўлган

Мосулни ИШИДдан озод қилишда тўрт мингга яқин одам ҳалок бўлган
Ироқнинг Мосул шаҳри ғарбий ҳудудларини ИШИДдан озод қилиш операцияларида тўрт мингга яқин инсон ҳалок бўлган. Бу ҳақда «РИА Новости»га таяниб «Дарё» хабар берди.

Аввалроқ, Ироқ ҳукумати февралнинг ўрталарида, жанговор операциялар бошланганидан сўнг ғарбий Мосулни 180 миндан ортиқ тинч аҳоли тарк этгани ҳақида хабар берган эди.

БМТнинг гуманитар агентликлари яқин ҳафталарда яна 300—320 минг киши шаҳарни тарк этиши эҳтимолига тайёргарлик кўрмоқда.

Ироқ армияси вакили, генерал Саир Ал-Мусавийнинг сўзларига кўра, шу вақтгача бўлган жанговор ҳаракатлар оқибатида 3 минг 864 инсон ҳалок бўлган, ўн минглаб турар жойга зарар етказилган.

Шунингдек, генерал Ироқ хавфсизлик кучлари шаҳар ғарбий ҳудудининг 54 фоизини террорчилардан тозалаганини маълум қилди. Ироқ армиясига ҳаводан нафақат миллий ҳарбий-ҳаво кучлари, балки АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция авиацияси кўмак бермоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Мосулни ИШИДдан озод қилишда тўрт мингга яқин одам ҳалок бўлган