12:06 / 25.03.2017
6 412

Россиянинг Су-25 самолётлари Қирғизистондан Тожикистонга кўчирилди

Россиянинг Су-25 самолётлари Қирғизистондан Тожикистонга кўчирилди
Россиянинг Су-25СМ ҳужумкор самолётлари Қирғизистоннинг Кант авиабазасидан Тожикистонга кўчирилди, улар қўшма аксилтеррорчилик қўмондонлик-штаб машқларида қатнашади. Бу ҳақда «ТАСС»га асосланиб «Кун.уз» хабар берди.

«Россиянинг Су-25СМ ҳужумкор самолётлари Қирғизистондаги Кант авиабазасидан Тожикистонга кўчирилди, улар икки давлат қуролли кучларининг бирлашган гуруҳ қўшинлари қўшма аксилтеррорчилик қўмондонлик-штаб машқларида иштирок этади. Самолётлар Душанбедан 30 километр масофада жойлашган Айни аэродромидаги авиация гуруҳи таркибини тўлдиради», - дейишган матбуот хизматида.

Таъкидланишича, экипажлар ер устидаги нишонлар, база лагерлари ва ноқонуний қуролли тузилмалар омборхоналарига ракета-бомба зарбалари бериш бўйича машқларни ўтказади.

Машқларда марказий ҳарбий округ ҳарбий бошқармаси тезкор гуруҳлари, 201-ҳарбий база бўлинмалари, ҳарбий округнинг алоҳида бирлашмалари ва ҳарбий қисмлари, Тожикистон мудофаа вазирлигининг махсус топшириқли десант ва механизациялашган пиёда бригадалари таркибидаги бўлинмалар иштирок этади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россиянинг Су-25 самолётлари Қирғизистондан Тожикистонга кўчирилди