Сигарета қутисидаги қўрқинчли суратлар натижасида Қозоғистонда чекувчилар камайди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Сигарета қутисидаги қўрқинчли суратлар натижасида Қозоғистонда чекувчилар камайди

Дунё 29-05-2015, 19:36 1 557
Сигарета қутисидаги қўрқинчли суратлар натижасида Қозоғистонда чекувчилар камайди

Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Жамил Баттаков мамлакатда чекувчилар сони камайганини маълум қилди. Бу ҳақда «Nur.kz»га асосланиб «Daryo.uz» хабар бермоқда.

Ўтказилган тадқиқотлар натижасида Қозоғистон Республикасида тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш камайгани аниқланди. Аввалги текширувлар билан солиштирганда чекувчилар 26,5 фоиздан 22,4 фоизга камайган.

2013 йилдан бошлаб Қозоғистонда қўрқинчли суратлар сигарета қутиларида пайдо бўлганди. Баттаков сўзларига кўра, охирги ўтказилган сўровнома қатнашчиларининг 58 фоизи тамакидан воз кечмоқчи эканлигини билдирган.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.