16:53 / 25.03.2017
8 060

Қодиров Чеченистондаги "Росгвардия" ҳарбий қисмига ҳужум қилганларнинг шахси аниқланганини маълум қилди

Қодиров Чеченистондаги "Росгвардия" ҳарбий қисмига ҳужум қилганларнинг шахси аниқланганини маълум қилди
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров "Росгвардия" ҳарбий қисмига уюштирилган террористик ҳаракат иштирокчиларининг шахси аниқлангани ҳақида маълумот берди. Унинг сўзларига кўра, уларнинг икки нафари Ростов вилоятида, бир нафари Волгоград вилоятида, яна уч нафари эса Чеченистонда туғилган.
"Агар террорчилар қуролларни қўлга киритиб тирик қочишга эришганларида ўзлари мўлжаллаган терактни содир этишларига ҳеч қандай шубҳа йўқ эди" - деб ёзади Қодиров ўзининг Instagramдаги ижтимоий саҳифасида.

Шунингдек, Қодиров РФ миллий ҳарбий гвардияси бош қўмондони армия генерали Виктор Золотовга, ҳалок бўлганларнинг оиласи ва яқинларига ўз ҳамдардлигини билдирди. "Россия қаҳрамони Ахмат Қодиров номидаги ҳудудлараро умумий фонди ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оилаларига ёрдам кўрсатишга қарор қилди" - деб қўшиб қўйди у.

Миллий Антитеррористик қўмитанинг берган маълумотига кўра, Москва вақти соат 2:30 лар чамаси олти нафар жангарилар гуруҳи Чеченистондаги Росгвардия ҳарбий қисмига ҳужум уюштиришган. Бўлиб ўтган жанг оқибатида барча жангарилар ўлдирилган, 6 нафар Росгвардия жангчиси ҳалок бўлган ва яна 3 нафари жароҳат олган.
Россия президенти Владимир Путин Чеченистондаги ушбу террористик ҳужумни "энг оғир воқеа" деб атади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қодиров Чеченистондаги "Росгвардия" ҳарбий қисмига ҳужум қилганларнинг шахси аниқланганини маълум қилди