15:51 / 26.03.2017
6 766

Хитойда турар-жой биносида маиший газ портлаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 5 кишига етди

Хитойда турар-жой биносида маиший газ портлаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 5 кишига етди
Хитойнинг Баотоу округи (Ички Мўғулистон автоном тумани)даги турар-жой биносида маиший газ портлаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 5 кишига етди. Бу ҳақда «Коммерсантъ»га асосланиб, «Дарё» хабар бермоқда.

Аввалроқ нохуш ҳодиса оқибатида 3 киши ҳаётдан кўз юмгани ҳақида хабар берилганди. Ҳодиса оқибатида 25 киши жароҳат олди, шулардан 4 нафари оғир аҳволда. Портлаш оқибатида кўп қаватли уйнинг битта подъезди бутунлай вайрон бўлди.

Бахтсиз ҳодиса кеча, 25 март куни маҳаллий вақт билан 14:00 (Тошкент вақти билан 11:00)да содир бўлди. Портлаш тўлқини яқин атрофдаги биноларнинг ойнасини синдириб юборди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойда турар-жой биносида маиший газ портлаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 5 кишига етди