09:32 / 30.03.2017
6 575

Бағдоддаги терактда 17 киши ҳалок бўлди

Бағдоддаги терактда 17 киши ҳалок бўлди
Ироқ пойтахти Бағдодда террорчи-худкуш юк машинасида портловчи қурилмани ҳаракатга келтирди. Бунинг оқибатида камида 17 киши ҳалок бўлди, 60 дан кўпроқ одам жароҳат олди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлигига таяниб Кун.уз хабар бермоқда.

Ахборот агентлигининг полициядаги манбалари маълумотларига кўра, теракт Бағдод жанубидаги назорат-ўтказиш пункти ёнида содир этилган.

Полицияда маълум қилинишича, юк машинаси олдида бошқа машиналар бўлган ва улар портлаш вақтида ёниб кетган.

Айни вақтда бирорта террорчилик гуруҳи ушбу ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Бағдоддаги терактда 17 киши ҳалок бўлди