14:05 / 30.03.2017
6 318

АҚШда черков автобуси иштирокидаги ЙТҲда 12 киши ҳалок бўлди

АҚШда черков автобуси иштирокидаги ЙТҲда 12 киши ҳалок бўлди
АҚШда баптист черкови автобусининг пикап билан тўқнашуви оқибатида 12 киши ҳалок бўлди, 3 нафари жароҳат олди. Бу ҳақда «РБК»га асосланиб, «Дарё» хабар бермоқда.

Йўл-транспорт ҳодисаси Техас штатида, Сан-Антонио шаҳрининг ғарбий қисмида содир бўлди. Автобус ичида 14 киши бўлган эди. Жароҳатланганлар орасида пикап ҳайдовчиси ҳам бор. Уларнинг барчаси шифохонага ётқизилган.

Тўқнашув содир бўлган трасса маълум муддатга беркитилди. Автобус ичида бўлганларнинг аксарияти катта ёшдаги баптист черковига қатнайдиган диндорлар эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШда черков автобуси иштирокидаги ЙТҲда 12 киши ҳалок бўлди