17:29 / 31.03.2017
9 141

Олимлар йиртқич динозаврларнинг янги турини аниқлади

Олимлар йиртқич динозаврларнинг янги турини аниқлади
Австралия ва АҚШ олимлари тираннозавр турига кирувчи янги динозаврни аниқлади. У Daspletosaurus horneri деб аталади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» нашрига таяниб, «Дарё» хабар берди.

Палеонтологлар динозавр қолдиқларини АҚШнинг Монтана штати ҳудудида топган. Скелетларга кўра, ҳайвоннинг баландлиги 2,2 метрни, узунлиги эса 9 метрни ташкил қилган.

Бошининг олд қисмида текис тангачалардан иборат юқори сезгирликка эга ҳимоя қатлами жойлашган. Олимларнинг тахмин қилишича, айнан шу қатлам динозаврга ўз ўлжасининг қаердалигини аниқлашга имкон берган.

Динозаврнинг боши ҳозирги тимсоҳларнинг бошига ўхшаб кетади. Мутахассисларнинг сўзларига кўра, янги тур 66—100 миллион йил аввал Шимолий Америкада яшаган йирик йиртқичлар турига мансуб.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Олимлар йиртқич динозаврларнинг янги турини аниқлади