10:18 / 02.04.2017
6 246

Колумбиядаги селлар қурбонлари сони 254 нафарга етди

Колумбиядаги селлар қурбонлари сони 254 нафарга етди
Охирги маълумотларга кўра, Колумбиянинг жануби-ғарбидаги Мокоа шаҳрида юз берган селлар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 254 нафарга етди. Селга кучли ёғингарчилик оқибатида дарёларда сувнинг кўтарилиши сабаб бўлган, деб ёзади Кун.уз нашри.

"Бу ҳақиқатан ҳам аянчли рақамлар", деб айтган мамлакат президенти Хуан Мануэль Сантос.

Гувоҳларнинг айтишича, айниқса тунги соат 11 дан 1 гача ёққан ёмғир кучли бўлган.

Маълум қилинишича, кўплаб уйлар вайрон бўлган, 400 дан кўпроқ одам жароҳат олган, 200 га яқин одам бедарак йўқолган.

Аввалроқ воқеа жойига мамлакат президенти қутқарув ишларини шахсан ўзи назорат қилгани етиб келгани маълум қилинганди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Колумбиядаги селлар қурбонлари сони 254 нафарга етди