Германия канцлери Ангела Меркель мамлакатга келган қочоқларни катта шаҳарларга интилмаслик, қишлоқ туманларида жойлашишга чақирди. Бу ҳақда у ҳафталик видеомурожаатида тўхталиб ўтди, деб ёзади «Дарё» нашри.
«Кўпчилик катта шаҳарларга боришни исташини айтади, бироқ у ерларда уй-жой масаласи жуда қийин. Шу сабабли аҳолиси кам қишлоқ жойлари мавжуд минтақаларда жойлашишларини маслаҳат бераман. Биз биринчи галда Германияда қолиш ҳуқуқини қўлга киритган кишиларни бошпана билан таъминлаймиз», — дея таъкидлади Меркель.
Канцлер немисларни қочоқларга нисбатан «очиқроқ» бўлишга чақирди.
«Сурия, Ироқ, Шимолий Африка давлатлари ҳақида ўта кам биламиз. Уларни яхшироқ билиш, ниманидир ўрганиш имкониятидан фойдаланишимиз лозим», — деб хулоса қилди Германия ҳукумати раҳбари. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди