12:55 / 02.04.2017
6 750

Флорида осмонида икки самолёт тўқнашди, учувчилар ҳалок бўлди

Флорида осмонида икки самолёт тўқнашди, учувчилар ҳалок бўлди
АҚШнинг Флорида штатида, Эджуотер шаҳрида узоқ бўлмаган ҳудудда иккита енгил моторли самолёт ўзаро тўқнашиб кетди. Бу ҳақда Florida Today'га таяниб Кун.уз хабар берди.

Ушбу ҳодиса оқибатида учувчиларнинг иккиси ҳам ҳалок бўлган.

Гувоҳларнинг маълумотларига кўра, ушбу самолётлар биргаликда учишга чиққанди. Маневрларнинг бирини амалга ошириш вақтида улар тўқнашиб кетган.

Аниқланган маълумотларга кўра, Cessna 170 ва Grumman American AA5B русумли самолётлар тўқнашган.

Самолётларда учувчилардан бошқа ҳеч ким бўлмаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Флорида осмонида икки самолёт тўқнашди, учувчилар ҳалок бўлди