Санкт-Петербург ҳукумати метродаги портлаш қурбонлари хотирасига 4 апрель кунидан 3 кунлик мотам эълон қилди. Шаҳар губернатори Георгий Полтавченконинг шу ҳақдаги қарори эълон қилинган, деб ёзади Кун.уз нашри.
Бундан ташқари, бугун Санкт-Петербургда шаҳар транспортининг барча йўналишларига одамларни бепул ташиш ҳақида кўрсатма берилган.
Uber такси хизмати ҳодиса яқинида бўлган барча петербургликларга бепул хизмат кўрсатишга тайёрлигини маълум қилди. «Яндекс» компанияси эса «Яндекс.Такси» бўйича Петербургдаги барча ҳамкорларидан «имкон қадар кўпроқ автомобилларни йўлга чиқариш» ҳақида илтимос қилган.
3 апрель куни метронинг «Сенная площадь» ва «Технологический институт» бекатларида портлаш рўй бергани хабар қилинди. Аммо метрода фақат битта портлаш содир бўлгани, поезд бир бекатдан иккинчисига юрганида учинчи вагон портлагани ойдинлашди. Охирги маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 10 киши ҳалок бўлди ва 22 киши жароҳатланди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Эрон зарбаси катта зарар етказмади, лекин Исроил барибир ютқазди...
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Damas учун онлайн контрактация очилади