09:45 / 04.04.2017
5 843

Колумбияда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Колумбияда фавқулодда ҳолат эълон қилинди
Колумбия ҳукумати ижтимоий, иқтисодий ва экология соҳаларида фавқулодда ҳолат эълон қилиш ҳақида қарор қабул қилди. Бу 260 кишининг ўлимига сабаб бўлган кучли сув тошқинлари туфайли юз берган. Бу ҳақда мамлакат президенти Хуан Мануэль Сантос хабарига таяниб Кун.уз ёзмоқда.

"Вазирлар кенгашида қатор қарорларни қабул қилдик. Авваламбор, иқтисодий, ижтимоий ва экология соҳаларида, бюджетга ўзгартириш киритиш ва маблағларни қайта тақсимлаш, шунингдек табиий офат оқибатлари билан кураш учун барча керакли чораларни қабул қилиш мақсадида фавқулодда ҳолат эълон қилиш", - дея айтиб ўтди у телевидение орқали мурожаатида.

Сантоснинг сўзларига кўра, шунингдек хавф-хатарларни бошқариш бўйича идоралараро жамғармадан 14 миллион доллар ҳам ўтказилади. Бундан ташқари, давлат раҳбари табиий офат туфайли катта зарар кўрган Мокоа шаҳрида янги касалхона ва сув қувури қурилиши ҳақида хабар берган.

Президентнинг қайд этишича, яқин соатлар ичида соғлиқни сақлаш, мудофаа ва уй-жой қурилиши вазирлари билан табиий офат юз берган ҳудудга боради.

Аввалроқ Колумбиядаги сув тошқинлари қурбонлари сони 250 нафардан ошгани ҳақида хабар бергандик.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Колумбияда фавқулодда ҳолат эълон қилинди