10:38 / 04.04.2017
7 120

Санкт-Петербургдаги теракт юзасидан икки киши қидирувга берилди

Санкт-Петербургдаги теракт юзасидан икки киши қидирувга берилди
Санкт-Петербург метросидаги теракт муносабати билан икки киши қидирувга берилди. Бу ҳақда, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манбага асосланиб, «Интерфакс»га таяниб Дарё.уз хабар бермоқда.

Meduza’нинг ёзишича, гумонланувчилардан бири поезд вагонига портловчи ускунани қўйиб кетган, иккнчиси эса «Плошчадь Восстания» бекатида бомба қолдирган. Бекатдаги бомба портламаган, ускуна зарарсизлантирилган.

Петербург метросидаги портлаш маҳаллий вақт билан 14:40 атрофида, «Сенная плошчадь» ва «Технологический институт» бекатлари оралиғида юз берган.

Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, теракт оқибатида 10 киши ҳалок бўлган, 40 дан ортиқ одам жароҳат олган. «Фонтанка» нашри номи ошкор этилмаган манбаларга асосланиб, қурбонлар сони 14 нафар экани ҳақида ёзмоқда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Санкт-Петербургдаги теракт юзасидан икки киши қидирувга берилди