13:00 / 04.04.2017
7 748

Қирғизистон Петербургдаги теракт ижрочиси ўз фуқароси эканини тан олди

Санкт-Петербургдаги теракт ижрочиси Россия фуқаролигига эга қирғизистонлик томонидан содир этилган бўлиши мумкин. Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси шундай эҳтимолни истисно этмаган, деб ёзади Кун.уз нашри.

«Ҳа, дастлабки маълумотларга кўра, Санкт-Петербургда 3 апрель кунги портлаш Россия паспортига эга Қирғизистон фуқароси», деган махсус хизмат расмийси Рахат Сулайманов «Интерфакс» агентлиги мухбирига.

Аниқлик киритилишича, метрода ўзини портлатгани гумон қилинаётган шахс 1995 йили Қирғизистон жанубидаги Ўш шаҳрида туғилган Акбаржон Жалилов.
Қирғизистон Петербургдаги теракт ижрочиси ўз фуқароси эканини тан олди
У бу масалада Россия томони билан доимий алоқада бўлиб турилганини қўшимча қилган.

Бундан олдинроқ келиб чиқишига кўра ўрта осиёлик бўлган шахс портлаш ташкилотчилигида асосий гумондорга айлангани хабар қилинганди.

3 апрель Москва вақти билан соат 14.30да Санкт-Петербург метросининг «Сенная площадь» ва «Технологический институт-2» станциялари ўртасидаги йўлда кетаётган метро поездида портлаш юз берган. «Площадь Восстания» станциясида қўйилган портловчи модданинг ўз вақтида аниқланиши эвазига яна бир портлаш олди олинган.

Ушбу портлаш қурбонлари сони 11 нафар, жароҳатланган ҳолда шифохонага ётқизилганлар сони 51 нафарга етган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қирғизистон Петербургдаги теракт ижрочиси ўз фуқароси эканини тан олди