16:02 / 04.04.2017
8 160

Петербург теракти ижрочилигида гумон қилинаётган Акбаржон Жалиловнинг суратлари эълон қилинди

Петербург теракти ижрочилигида гумон қилинаётган Акбаржон Жалиловнинг суратлари эълон қилинди
Ижтимоий тармоқларда Санкт-Петербург метросидаги портлаш ижрочилигидаги асосий гумондор суратлари тарқатилди, деб ёзади Кун.уз нашри.

Ушбу суратлар Қирғизистоннинг Ўш шаҳридан бўлган 22 ёшли Акбаржон Жалиловга тегишлидир.

Бундан олдинроқ Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси мамлакат фуқароси Акбаржон Жалилов Петербургдаги теракт ижрочилигидаги асосий гумондор эканини маълум қилганди.

Миллий аксилтеррорчилик қўмитасининг маълумотларига кўра, теракт оқибатида 11 киши ҳалок бўлган. ФВВ Санкт-Петербург бошқармасининг янгиланган маълумотига кўра, ҳодиса оқибатида 51 киши жабрланган.



arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Петербург теракти ижрочилигида гумон қилинаётган Акбаржон Жалиловнинг суратлари эълон қилинди