13:48 / 05.04.2017
5 615

Покистонда теракт, 6 киши қурбон бўлди

Покистонда теракт, 6 киши қурбон бўлди
Покистоннинг Лаҳор шаҳрида худкуш террорчи ўзини портлатиши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди, уларнинг 4 нафари ҳарбийлар. Шунингдек, теракт оқибатида 22 киши жароҳатланган, деб ёзади Кун.уз нашри.

Geo TV телеканали хабарига кўра, ҳодиса маҳаллий вақт билан соат 07:15да шаҳарнинг жануби-шарқий қисмида рўй берган. Теракт нишонида аҳоли сонини рўйхатга олиш билан банд бўлган ҳарбийлар эди.

Махсус хизматлар маълумотларига кўра, ушбу теракт мотоциклда ҳаракатланган худкуш томонидан содир этилган.

Ҳозирча ҳеч бир ташкилот ушбу теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Покистонда теракт, 6 киши қурбон бўлди