08:30 / 06.04.2017
7 759

Непалда ёввойи филнинг ҳужуми оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Непалнинг Саптари округида ёввойи филнинг ҳужуми натижасида икки киши ҳалок бўлди, яна беш киши тан жароҳати олди. Бу ҳақда Kathmandu Postга асосланиб "Дарё.уз" хабар бермоқда.
Непалда ёввойи филнинг ҳужуми оқибатида икки киши ҳалок бўлди
Нашр маълумотларига кўра, фил шаҳар бозорига кириб келган, бу ҳолат одамлар орасида ваҳимага сабаб бўлган. Одамлар жониворни ҳайдашга уринган, шундан сўнг фил уларга ҳужум қилишни бошлаган.

Икки соатдан сўнг филни Коши дарёсига ҳайдаб чиқаришга муваффақ бўлинган. Дастлабки маълумотларга кўра, фил шаҳардан 15 километр масофада жойлашган Коши Таппу ёввойи табиат қўриқхонасидан келган.

«Ёввойи фил шаҳарга кириб келган вақти биз даҳшатга тушдик. У тор кўчада чиқиш жойини тополмай, одамларга ҳужум қилишни бошлади», — деди ҳодиса гувоҳларидан бири.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Непалда ёввойи филнинг ҳужуми оқибатида икки киши ҳалок бўлди