11:40 / 06.04.2017
6 948

Инсон нега ўз юрак уришини эшита олмаслиги сабаби аниқланди

Инсон нега ўз юрак уришини эшита олмаслиги сабаби аниқланди
Нейрофизиологлар одам нима учун ўз юрак уришини эшита олмаслиги сабабини аниқлашди. Инсон мияси қабул қилинаётган товуш сигналларини махсус фильтрдан ўтказиб, юрак уриши овозини атрофдаги оламни янада ўткирроқ англаш учун чиқариб ташлайди. Мазкур тадқиқот Journal of Neuroscience журналида чоп этилди, деб ёзади "Соф.уз" нашри.

"Инсон оламни объектив реалликда қандай бўлса, шундайлигича кўриб, эшита олмайди. Мисол учун, бизнинг кўзларимиз ҳудди камерадек ишламайди, мия ҳам кўз тўр пардасига тушувчи узоқдаги барча нарсани кўрсата олмайди. Мия онг учун аҳамиятли нимани қабул қилиш ёки олиб ташлаш кераклигини ўзи ҳал этади. Ажабланарлиси шундаки, бу кераксиз нарсалар, жумладан, юрак урушининг овози бизнинг кўриш қобилиятимизга ўз таъсирини ўтказади ", — дея қайд этди Лозанндаги Швейцария федерал политехника мактаби ўқитувчиси Рой Саломон.

Саломон ва унинг ҳамкасблари инсон миясида «ўз-ўзини цензура қилиш»га бўлган ноодатий мойилликни аниқлашди. Улар бир неча кўнгиллилар турли кўринишдаги визуал ва акустик қўзғатувчиларга нисбатан қандай муносабатда бўлганликларини кузатишди.

Тажрибаларнинг бирида компьютер экранида ёниб-ўчувчи геометрик шаклдан фойдаланилди. Унда нейрофизиологлар йилтираш частотасини ўзгартириб туришди ва мия фаолияти қай тарзда ўзгарганини кузатиб боришди.

Кўнгиллилар йилтираш частотаси ҳамда юрак уриш частотаси бир-бирига мос тушганида уларнинг кўриш қобилияти кескин пасайгани ва экрандаги шаклни кўра олишмаганидан шикоят қилишди.

Олимлар уларнинг мия фаолиятини магнитли-резонанс томографияси орқали кузата туриб, бундан ғайриоддий ҳолатнинг сабабини очиб беришди. Маълум бўлишича, йилтираш ритми ҳамда юрак уришининг мос келиш ҳолати организмнинг ички ҳиссиётларни бошқарувчи ва маълумотларни сараловчи якка қобиқ фаолиятининг издан чиқишига олиб келади.

Бу қобиқ ишини бостириш инсон кўзи олаётган маълумотни қабул қилишдан тўхташига олиб келади. Олимларнинг ҳисоблашича, бу ҳолат мия юрак урадиган частота билан пайдо бўладиган барча сигналларни бостириши билан боғланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Инсон нега ўз юрак уришини эшита олмаслиги сабаби аниқланди